Ҳуқуқни сақлаш органларидан ҳимоя топмаган фуқаро ОАВга мурожаат қилди

© Sputnik Sputnik / Табылды Кадырбековкулак, архивное фото
кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда аёл кишини уриб ҳушидан кеткизган ИИБ ходимига ҳеч ким жазо беришни истамаяпти.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Самарқанд шаҳри, “Ҳаёт обод” маҳалласида яшовчи фуқаро Салим Саидов ўғли ва турмуш ўртоғини сабабсиз урган Ички ишлар ходими Рифат Ҳасанов устидан ҳуқуқни сақлаш органларига бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан, ҳеч қандай натижа бўлмагани туфайли  - “Дарё”  нашрига мурожаат қилди.

Қуйида жабрланувчи мактубидан бир неча лавҳа келтирамиз:

Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Олмалиқдаги ички ишлар ходими билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий изоҳ берилди

“19 октябрь куни соат 21:30 атрофида машғулотдан қайтаётганимда уйимиз яқинида бир маст киши сўкиниб, қўпол сўзлар ишлатиб мени чақира бошлади. Аввалига у бошқа бировни ҳақоратлаётган бўлса керак деб йўлимда индамасдан давом этдим. Бироқ, номаълум одам сенга гапиряпман деб олдимга келиб кутилмаганда менга ташланиб қолди. Ёши катта инсонга ‘ака, мени нега ураяпсиз?’ — дедим ва индамай йўлимда давом этдим. Мени нима сабабдан урганлигини очиғи тушунмадим. У одамни, тўғриси, танимайман ҳам. Кўчамиздаги шовқиндан сўнг қўни-қўшнилар чиқишди. У одам уйимиз олдига келиб, мени яна ҳақоратлаб ура бошлади”, -  дейди Самариддин Саматов Салим Саидовнинг ўғли.

“Кўчадаги шовқинни эшитиб ташқарига чиқсам, номаълум эркак ўғлимни ураётган экан. Ўғлимга, "маст экан, индамай уйга кир" деб уни ичкарига олиб кирмоқчи бўлдим. Шу вақтда ўша фуқаро кутилмаганда чап жағимга бир мушт туширди. Кучли зарбдан йиқилиб тушдим. Йиқилганимдан сўнг қанча муддат ҳушумни йўқотганимни эслай олмайман. Ҳушимга келганимда урган эркак воқеа жойидан қочиб кетганлигини билдим”, - дейди Сурайё Ашуралиева - Салим Саидовнинг турмуш ўртоғи.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар ходимлари билан можаро чиқарганларнинг барчаси маст ҳолда бўлган – Тошкент ШИИБ

Салим Саидовнинг билдиришича, воқеа содир бўлган куни фуқаронинг кимлиги, қаерда ва нима иш қилишини билмаган. Воқеага гувоҳ қўшнилар орқали у фуқаро 42-уйда яшашини билгандан сўнг орадан икки кун ўтиб ўғли ва аёлини урган шахс Рифат Ҳасанов эканлиги, у киши ИИБда ишлашини аниқлаган.

Воқеага гувоҳ бўлган Сурайё Ашуралиеванинг қўшниси М.М.нинг (исмини сир сақлашни сўради) таъкидлашича, ёш бола ва аёл кишини урган Рифат Ҳасанов ўша куни маст бўлгани сабабли уни рафиқаси воқеа жойидан олиб кетолмаган.

Салим Саидовнинг таъкидлашича, воқеа содир бўлган куни соат тахминан 24:00 атрофида Самарқанд шаҳридаги 4-сон Ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Бироқ, бўлимдаги навбатчи ходимлар аёл кишини урган фуқаро ички ишлар ходими эканлиги сабабли улар ўз ҳамкасбининг устидан қилинган шикоят аризани қабул қила олмаслигини билдирган. ИИБ ходими устидан аризани шаҳар прокуратурасига йўллаши лозимлигини айтишган.

“Менга алам қиладигани, Рифат Ҳасанов ҳеч қандай сабабсиз ўғлимни урган. Бу ҳам етмаганидек, турмуш ўртоғимга мушт тушириб, уни ҳушидан кетқазгани жаҳлимни чиқаряпти. Ички ишлар ходими дегани истаган одамини ҳеч қандай сабабсиз ураверади дегани эмаску?

Тўғриси, бу воқеа бўйича ҳеч қаерга мурожат қилмоқчи эмасдим. Қўшни экан, эртага юз кўзга тушади деб андиша қилиб тургандим. Аммо шунча гап-сўздан кейин ҳам бир оғиз кечирим сўрамагани менга алам қилди. Шу сабабли сизларга мурожат қилдим”, - дейди Салим Саидов.

Воқеанинг барча тафсилотлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0