ФВВ Саратовдаги ЙТҲда қурбон бўлган фуқароларнинг исми шарифларини эълон қилди

© Sputnik / Алексей МальгавкоПоследствия ДТП в Крыму
Последствия ДТП в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати 17 ноябрь куни Россиянинг Саратов вилоятида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида қурбон бўлган беш нафар Ўзбекистон фуқароларининг исми шарифларини маълум қилди.

Автомобили скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Саратов вилоятида юк поезди автобус билан тўқнашди: беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Хабарда айтилишига кўра, ушбу мудҳиш ЙТҲ Россия Федерацияси Саратов вилояти, Озинск тумани ҳудудидан ўтувчи А-298 Федерал автомобил йўлининг 225 километрида “Саратов – Уралск – Казахстан” йўналишида харакатланиб келаётган  д/р КЗ 271 КФБ 13 «Сетра» русумли автобуси темир йўл поездининг кесишмасида  3003с сонли юк поезди билан тўқнашиб ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, «Сетра» автобус салонида бўлган 7 нафар фуқаролардан, 2 нафари (Қозоғистон Республикаси фуқароси) тан жароҳати олиб, 5 нафари (Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари) воқеа жойида вафот этган.

Вафот этган фуқаролар:

  • Бозоров Абдубанноб Махмуталиевич, 1975 й.т.
  • Эгамов Алимардон Қосималиевич, 1986 й.т.
  • Қосимова Гулхумор Жумабоевна, 1987 й.т.
  • Халилова Орзихон Уктамовна, 1987 й.т.
  • Заидов Муроджон Юсупович, 1975

Вафот этган фуқароларнинг жасадлари айни дамда Озинский тумани марказий шифохонаси моргида сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда вафот этган фуқароларнинг шахсига тўлиқ аниқликлар киритиш, яқин қариндошларига хабар бериш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0