Хонтўраев яна пичоқланди

© Sputnik / Табылды КадырбековБоец ММА Мурод Хантураев
Боец ММА Мурод Хантураев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Осиё айиғи" лақабли Хонтўраев сон қисмидан жароҳат олган, шифокорларнинг таъкидига кўра, унинг соғлиғи хавф остида эмас

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Аралаш яккакураш спорт тури бўйича ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев икки жароҳат билан Тошкент касалхоналарининг бирига олиб борилган. Бу ҳақда РИА Новости пойтахт ИИББга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Боец ММА Мурод Хантураев  - Sputnik Ўзбекистон
"Осиё айиғи" Мурод Хонтўраевга жазо тайинланди

Хабарда айтилишича, спортчи сон қисмидан икки марта пичоқланган, шунингдек, унинг кўкрак қафаси лат еган.

Хонтўраевнинг аҳволи қониқарли, унинг ҳаёти хавф остида эмас, деб ёзади нашр.

"Аниқланишича, Хонтўраев "Тошкент" савдо марказига тақаб қурилган бинода жароҳат олган", - деди ИИББ вакили.

Ҳодиса 27 ноябрь куни юз берган.

Айни вақтда ҳуқуқ посбонлари ҳужум қилганларни қидирмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, оғир вазнда ММА World Ertaymash Federation чемпиони Мурод Хонтўраев жорий йил июн ойида пойтахтнинг кўнгилочар масканларидан бирида оммавий муштлашувдан сўнг кўкрагидан пичоқ жароҳатини олган эди.

Касалхонада у ИИББ вакиллари томонидан қўлга олинган, октябр ойида эса суд спортчини "Безорилик" моддаси бўйича 2 минг долларга яқин суммага жаримага тортган эди.

Янгиликлар лентаси
0