Тошкентда йўқолиб қолган 14 ёшли қиз топилди

Гафурова Висола Равшан қизи
Гафурова Висола Равшан қизи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда қидирувга берилган 14 ёшли қиз топилди - у қариндошларининг уйида бўлган.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Якшанба куни Тошкент шаҳрида қидирувга берилган  14 ёшли ўсмир Висола Гафурова топилган, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

ИИББ хабарига кўра, у тўрт кундан сўнг соғ-саломат ҳолда қариндошларининг уйидан топилган. Қандайдир сабабларга кўра бундан унинг ота-онаси хабарсиз бўлган.

“Мактаб ўқувчиси Тошкент вилояти, Тўйтепа туманидан қариндошларининг уйидан топилган. Қандайдир номаълум сабабларга кўра ота-онаси қизининг қаердалигидан бехабар бўлган. Бир неча кун қидириб топа олмаганларидан сўнг улар ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилишган”, - дейилган хабарда.

Ҳуқуқни сақлаш органлари қиз болани топишда ёрдам берган, бефарқ бўлмаган ҳамшаҳарларга катта миннатдорлик билдиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0