00:06 18 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Пожар в здании супермаркета Кристалл в Юнусабадском районе Ташкента

Ўзбекистонда 11 ой давомида содир бўлган ёнғинлар оқибатида юздан ортиқ киши ҳалок бўлди

© ГУВД г. Ташкента
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
64 0 0

Вазирлик маълумотларига кўра, шу йилнинг ўтган 11 ойи давомида республика 309 нафар киши тан жароҳати олган. Содир бўлган ёнғинлар айрим йўналишларда камайишига эришилган.

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik.  Жорий йил ўтган 11 ойи давомида республика ҳудудида жами 10680 та ёнғинлар қайд этилган. Улар оқибатида 106 киши ҳалок бўлган. Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига асосан.

Ёнғинлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 680 тага (6 фоизга), ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 27 тага (20 фоизга) ва тан жароҳати олиши 49 тага (14 фоизга) камайган. Ушбу ёнғинларда 73 нафар инсонлар қутқариб қолинган.

Шунингдек, материалларни очиқ сақлаш жойларида 30 фоизга, омборхоналарда 27 фоизга, ўқув юртларида 19 фоизга, маданий-томоша муассасалари, даволаш муассасалари ва ишлаб чиқариш цехларида 15 фоизга, маъмурий-жамоат муассасаларида 14 фоизга, шунингдек, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича: технологик процессини бузилиши оқибатида 37 фоизга, болалар шўхлигидан 10 фоизга, очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш ва технологик ходисалар оқибатида ҳамда қасддан ўт қўйишдан 9 фоизга, транспорт воситаларидан фойдаланиш
ва тузилиш қоидаларини бузилишидан 5 фоизга, электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилишидан 4 фоизга камайишига эришилган.

Асосий мавзулар