01:19 18 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64

Мудҳиш ҳолат: ҳайдовчи йўл ўртасида ёнаётган машинани видеога олди

© Sputnik / Руслан Кривобок
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
1172 0 0

Ҳайдовчи Тошкентнинг кўчалардан бирида ёнаётган автомашинани видеога олди.

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Интернет тармоғида Тошкентда йўл ўртасида ёнаётган машинани тасвирга олинган видео пайдо бўлди.

Facebookдаги “Водители Ташкентда” гуруҳи фойдаланувчилари маълум қилишича, бу воқеа бугун Қушбегида содир бўлган.

Видеога қараганда, ёнаётган машина - Chevrolet Cobalt бўлган.

Интернет фойдаланувчиси Тошкентнинг кўчалардан бирида оқ рангли автомашина ёниши ҳолатини  тасвирга олинган видеони жойлаштирди.

Видеода машина чорраҳада тургани, унинг салонини тўлиқ ёнғин боскани, устида эса қора тутун кўтарилаётганлигини кўриш мумкин.

Ҳозирча фавқулодда хизмат сайтларида бу ҳолат бўйича маълум йўқ. Шунинг учун ёнғин сабаблари тўғрисида фақат тахмин қилиш мумкин.

Айни вақтда ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари ушбу ҳолатни қизғин муҳокама қилиб, ёнғин келиб чиқишига иккита сабаб кўрсатишган: биринчиси газ, бензин ёки метан портлаши, иккинчиси эса электр сим туташуви.

Фойдаланувчиларнинг изоҳларида машина салонларига регистратор, аудио-видео қурилмаларини ўрнатаётганда жуда эҳтиёт бўлиш кераклиги айтилган.

Асосий мавзулар