Магнитогорскда газ портлашидан 48та квартира зарар кўрди

© Sputnik / Варвара Гертье / Медиабанкка ўтишСоревнования по ликвидации последствий ДТП в Иванове
Соревнования по ликвидации последствий ДТП в Иванове - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Магнитогорскда газ портлаши оқибатида 10-қаватли уйнинг бир подъезди қулаб тушди.

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Россиянинг Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида 48та квартира зарар кўрди деб хабар қилмоқда РИА Новости ФВВ хабарига асосан.

Портлаш Москва вакти билан соат 04:00 да содир бўлган. Айни дамда 2 киши қурбон бўлгани маълум. 10 киши бузилган иморат остидан тирик қутқариб қолинган. Улар орасида бир нафар ёш бола ҳам бор.

Газ портлаши 10 қаватли кўп хонадонли уйда содир бўлган. Портлаш оқибатида бино подъездларидан бирининг 3 қаватдан 10 қаватгача бўлган қисми қулаб тушган, 48та квартира зарар кўрган. Ушбу хонадонларда 110 киши яшагани маълум.

Айни дамда фожеа содир бўлган жойда 196 нафар қутқарувчилар ва 58 та техника ишламоқда, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0