00:29 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Огнестрельное оружие

Россияда 13 ёшли қиз селфи оламан деб ўзини отиб қўйди

© Flickr/ pshegubj
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
447 0 0

Россиянинг Митиши шаҳрида 13 ёшли қиз суратга тушиш вақти травматик тўппончадан ўзини жароҳатлади.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Россиянинг Митиши шаҳрида истиқомат қилувчи 13 ёшли қизалоқ селфи оламан деб, ўзини жароҳатлади. Бу ҳақда Россиянинг Москва вилоятидаги Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси хабар берди. Ҳодиса 5 январь куни шаҳар ташқарисидаги уйда содир бўлган.

Қизалоқ отасининг травматик тўппончаси билан суратга тушишга қарор қилади ва отасининг рухсатисиз тўппончани ғилофдан чиқаради.

“Қиз эҳтиётсизлиги туфайли, тасодифан қурол тепкисини босади ва ўз юзига ўқ узади. Оқибатда унинг пастки жағи синади”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда дастлабки текширув ўтказилмоқда. Қизалоқнинг отаси эса қуролни белгиланган эҳтиёт чораларига мувофиқ сақламагани учун - маъмурий жавобгарликка тортилди.

Асосий мавзулар