07:15 24 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Машина скорой помощи

Подмосковьеда Ўзбекистон фуқароси юк машинасида 20 метрлик ўрага қулади

Sputnik / Павел Лисицын
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
447 0 0

Аварияда икки инсон қурбон бўлган

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Подмосковьенинг "Сколково" инновацион маркази ҳудудида КамАЗ автомобили қазиб қўйилган чуқурлиги 20 метрлик ўрага қулади.

Москва ОАВлари маълумотларига кўра, юк машинаси катта тезликда темир тўсиққа келиб урилган ва чуқурга қулаган.

Икки киши: юк машинасини бошқарган 38 яшар Ўзбекистон фуқароси ва бир йўловчи авария қурбони бўлганликлари хабар қилинмоқда.

Россияда мигрантларнинг бахтсих ҳдисаларга учрашлари ҳақидаги хабарлар матбуотда эълон қилиб борилади.

Хусусан ўтган йил апрель ойида Санкт-Петербургдаги қурилишлардан бирида ўзбекистонлик меҳнат мигранти тепаликдан тушиб кетган эди.

29 яшар ўзбекистонлик қурилаётган уй олдидан топиб олинган. Унда очиқ бош мия жароҳати, кўкрак қафаси ва қорин жароҳатлари, ички органлар шикастланиши, тос суягининг ёпиқ жароҳати ва чап сон суягининг синиши жароҳатлари борлиги аниқланган.

Асосий мавзулар