09:21 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Ўзбекистон ПФЛ Спорт бўлими ходими таъмагирлик қилгани учун қўлга олинди

© Sputnik / Павел Лисицын
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
449 0 0

Тадбир натижасида бугун Родион Кондратьев Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг ёнида 1 500 доллар миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Профессионал футбол лигаси спорт бўлими мутахассиси Родион Кондратьев 1 500 доллар миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Иттифоқ" жамоасини Про-лиганинг "В" лигасида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2 500 доллар миқдорида пора сўраган.

Бу ҳақида хабар топган ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказди.

Тадбир натижасида бугун Родион Кондратьев Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг ёнида 1 500 доллар миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасида Ўзбекистон Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда. 

Асосий мавзулар