Ўзбекистонлик Россияга 60 килодан ортиқ қулупнай олиб киришга уринди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишКлубника.
Клубника. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россельхознадзорнинг навбатчи инспектори Хабаровск аэропортида қулупнай мевасини йўқ қилишига тўғри келган.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Ўзбекистонлик Жанубий Кореядан Россиянинг Хабаровск шаҳрига 60 килограммдан ортиқ қулупнай олиб киришга уринди. Бу ҳақда минтақадаги Россельхознадзор бошқарамаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хорижий фуқаронинг ёнида фитосанитар сертификати бўлмаган, шу боис инспекторлар қулупнай мевасини мусодара қилиб, йўқ қилишди.

Эслатиб ўтамиз, божхона нормаларига биноан, Россияга карантин остидаги маҳсулотларни беш килодан зиёд бўлмаган миқдорда тегишли ҳужжатларсиз олиб кириш мумкин.

Аввалроқ Челябинск вилоятида Россельхознадзор ходимлари Россия ва Қозоғистон чегарасида хурмо мевалари ортилган 10 та юк автомобилини киритмаган эди. Хурмо мевалари Ўзбекистон ва Тожикистонда етиштирилган бўлган. Аммо ҳайдовчиларнинг тегишли сертификатлари бўлмаган.

Янгиликлар лентаси
0