Саратовда автобус ҳайдовчиси 7 йилга қамалиши мумкин

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСледственный изолятор, архивное фото
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беш нафар ўзбекистон фуқароларининг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 7 йилга қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Саратов вилояти судида йўловчиларнинг ўлимида айбдор деб топилган қозоғистонлик автобус ҳайдовчиси устидан суд бошланди, деб хабар қилмоқда вилоят ИИБ.

Автомобили скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Саратов вилоятида юк поезди автобус билан тўқнашди: беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

“Ҳайдовчига Россия ЖКнинг 264 моддасига биноан “Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлиш”, бандига кўра жиноят иши очилган. Айни дамда иш судга оширилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 17 ноябрида Саратов вилояти Озинский туманида йўловчи автобус темир йўл кесишмасида поезд билан тўқнашиши оқибатида беш нафар Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлган эди.

Полиция хабарида айтилишига кўра, ҳайдовчи кўриш мураккаб бўлган об-ҳавот шароитида, светофорнинг қизил чироғи ва махсус сирена огоҳлантиришига қарамасдан яқинлашиб келаётган поезд олдидан темирйўл кесишмасига чиққан.

Янгиликлар лентаси
0