09:27 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Залы в Третьяковской галерее

Третьяков галереясидан машҳур рассомнинг асари ўғирланди

© Sputnik / Сергей Пятаков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
85 0 0

Москвадаги Третьяков галереясидан машҳур рус рассоми Архип Куинджининг асарларидан бири ўғирланди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Москвадаги Давлат Третьяков галереясидан машҳур рус рассоми Архип Куинджининг "Ай-Петри.Крым" картинаси ўғирланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, ИИВ хабарига асосан.

Полиция вакили Ирина Волк айтишига қараганда, ўғирлик кундуз куни, музей қўриқчилари ва ходимлари кўз олдидан содир бўлган. Номаълум шахслар санъат асарини одамлар кўз олдидан рамкасидан чиқариб олиб кетишган.

“Ходимларимиз томонидан Архип Куинджи қаламига мансуб "Ай-Петри. Крым"санъат асарининг ўғирлангани аниқланди. Ушбу иш юзасидан барча маълумотлар текширилмоқда ва ўғирлик содир этган кишиларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда”, - дейилган расмий хабарда.

Архип Иванович Куинджининг ушбу санъат асари 1898 – 1908 йилларда яратилган бўлиб, унинг ўлчамлари 39х53 сантиметрни ташкил қилади.Санъат асари қоғозда мойбўёқ билан чизилган. Унинг аниқ нархи маълум эмас, музей томонидан 12 млн рублга (200 минг $) суғурталангани маълум.

Архип Куинджи Ай-Петри.Крым
Архип Куинджи "Ай-Петри.Крым"

Асосий мавзулар