Соясиз боғ: Тошкентда қарийб 200 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди

© Госкомитет по экологииВ Ташкенте незаконно вырубили 198 деревьев
В Ташкенте незаконно вырубили 198 деревьев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етказилган зарар миқдори 229,9 млн сўмни ташкил этади. Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилди.

ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Паркент туман инспекцияси қарийб 200 та дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланганини аниқлади. Бу  ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Инспекторлар Паркент туманидаги «Қўшчинор» истироҳат боғи ҳудудида 280 туп айлант, қайрағоч, арча ва акация дарахти тагидан кесиб ташланганини аниқлади. Дарахтлар ўсган ерда спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилган.

© Госкомитет по экологииТошкентда 198 та дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланди.
Соясиз боғ: Тошкентда қарийб 200 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 198 та дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланди.

Ташкилотчиларнинг Паркент тумани ҳокимиятининг дарахтларни таг қисмидан кесишга ижозатномаси бўлган. Бироқ унда 82 туп: 35 туп айлант, 15 туп қайроғоч, 10 туп терак, 10 туп акация ва 12 туп арча кўрсатилган.

Шундай қилиб, 198 та дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланган. Етказилган зарар миқдори 229,9 млн сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда дарахтларни кесиш бўйича меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилмоқда

Аниқланган қонунбузарлик бўйича ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0