Россиялик сенатор парламент йиғилиши ўзида қўлга олинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЗаседание Совета Федерации РФ
Заседание Совета Федерации РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия парламентининг юқори палатаси аъзолари томонидан сенатор Рауф Арашуковнинг дахлсизлигини бекор қилиш бир овоздан қўллаб-қувватланди.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Карачаево-Черкесиядан сенатор Рауф Арашуков парламентнинг юқори палатаси йиғилиши ўзида қўлга олинди. Буни Россия Тергов қўмитасида тасдиқлашди.

Шеврон на форме сотрудника Федеральной таможенной службы России - Sputnik Ўзбекистон
Россия божхоначилари Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштиришмоқда

“Совет Федерацияси томонидан сенатор Арашуковнинг дахлсизлиги бекор қилингандан сўнг Тергов қўмита ва Федерал хавфсизлик хизмати ҳамкорликда очилган жиноят иши бўйича қўлга олинди”, - деб маълум қилди Тергов қўмитаси.

РИА Новости хабарига кўра, Арашуковга иккита шахсни ўлдириш, учинчи шахс соғлиғига оғир зиён етказиш, шунингдек 2010 йилда уюшган жиноий гуруҳни ташкил қилиш бўйича айблар қўйилган.

Арашуков парламентнинг юқори палатаси йиғилиши ўзида қўлга олинди. Матбуот учун трансляция йиғилишдан 5 дақиқа олдин узилди.

Россия парламентининг юқори палатаси аъзолари Карачаево-Черкесиядан сенатор Рауф Арашуковнинг дахсизлигини бекор қилиш бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Янгиликлар лентаси
0