10:22 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Новорожденный ребенок

Тошкентда 3 ойлик фарзандини 300 долларга сотган ота-она қўлга тушди

CC0 / pixabay
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
135 0 0

Ўз фарзандини сотмоқчи бўлган шахсларга нисбатан одам савдоси моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Тошкентда ўз фарзандини сотаёган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматининг телеграм-канали хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар П.Г. ва Г.П.лар ўзларининг 3 ойлик ўғил фарзанди М.ни фуқаро Н.И.га Мирзо Улуғбек тумани, А.Югнакий мавзесида 300 долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноятчиларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда беш ёшли боласини сотган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.

Асосий мавзулар