10:48 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Цех по производству контрафактного алкоголя в Волгоградской области

Волгоградда мигрантлар қалбаки алкогол ишлаб чиқариш цехини ташкил этишди

© Официальный сайт Министерства внутренних дел Российской Федерации
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
171 0 0

Ўз фаолияти давомида жиноятчилар 65 миллион рубл миқдорида ноқонуний даромадни қўлга киритишган.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Россиянинг Волгоград шаҳрида яширин цехда қалбаки алкогол ичимлигини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган шахслар қонун олдида жавоб бермоқда.

Минтақадаги ИИВ ББ матбуот хизмати берган хабарга кўра, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларидан иборат 20 киши ташландиқ парранда фабрикасида антисанитар шароитларда сунъий алкогол ичимлигини ишлаб чиқариш билан шуғулланишган. Уларнинг 20 дан 50 ёшгача эканлиги маълум қилинган.

Таъкидланишича, улар ичимлик шишаларига қалбаки турли бренд акциз маркалари ва этикеткаларини ёпиштиришган. Сўнгра ушбу маҳсулотларни Россиянинг турли минтақаларида сотишни йўлга қўйишган. 2015 йилнинг май ойидан декабригача жиноятчилар 65 миллион рубл миқдорида ноқонуний даромадни қўлга киритишган.

Цех по производству контрафактного алкоголя в Волгоградской области
Россиянинг Волгоград шаҳридаги қалбаки алкогол ичимлигини ишлаб чиқарувчи яширин цех.

Уларнинг ғайриқонуний фаолияти 2015 йил декабр ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ошкор этилиб, чек қўйилган. Мазкур жиноий иш юзасидан қарийб 400 минг дона алкогол ичимлиги мусодара қилинган.

Мазкур жиноий ишга алоқадор бўлган шахслардан 18 киши суд қилинган ва турли жазо муддати тайинланган. Аммо жиноий гуруҳнинг иккита аъзоси қочишга муваффақ бўлган. Ҳозир қидирувда бўлган шахслардан бири қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш Волгоград вилояти Городишенск туман судида кўриб чиқилмоқда.

Асосий мавзулар