Калуга вилоятида содир бўлган ЙТҲда 7 киши қурбон бўлди

© ГУ МЧС по Калужской области / Медиабанкка ўтишАвария с автобусом в Калужской области
Авария с автобусом в Калужской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки хабарларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни эплай олмагани туфайли автобус думалаб кетган.

ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Россиянинг калуга вилоятида содир бўлган ЙТҲда   7 киши қурбон бўлди. Улардан 3 нафари катталар ва 4 нафари болалар, деб хабар қилмоқа РИА Новости.

“Автобусда 45 нафар йўловчи бўлган, улардан 31 нафари болалар бўлган. Смоленск вилоятиданинг Ярцево шаҳри филармонияси ўқувчилари Калугага танловда иштирок этиш учун кетаётган бўлган”, - дейилган хабарда.

Шифохонага ётқизилган болаларнинг аксариятида турли синиш жароҳатлари қайд этилган. Бир бола оғир аҳволда. Катталар ўртача оғирликда жароҳатлар олган.

Айни дамда автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки хабарларга кўра, авария содир бўлган вақтда трассада ушбу автобусдан бошқа транспорт воситаси бўлмаган. ҳайдовчи бошқарувни эплай олмагани туфайли автобус думалаб кетган.

Янгиликлар лентаси
0