13:43 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB147.27
  • EUR10383.02
  • USD9424.54
Сосульки на крыше

Петербургда ўзбекистонлик талаба устига муз бўлаги тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

© pixabay
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
247 0 0

Мутахассислар олийгоҳ маъмурияти қиш мавсумида бинони тозалаш қонун талабларига риоя қилган қилмаганлиги ўрганиб чиқишмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Петербургда Кимё-фармацевтика академияси биноси устидан муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида 23 ёшли ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди, деб хабар қилди шаҳар прокуратураси матбуот хизмати.

Хабарда ёзилишича, фожиа Аптекачилар хиёбонида содир бўлди. Яна бир тожикистонлик талаба касалхонага ётқизилган.

Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси ҳудудида мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Ҳозирда Петроград туман прокуратураси текширув ишларини олиб бормоқда. Мутахассислар олийгоҳ маъмурияти қиш мавсумида бинони тозалаш қонун талабларига риоя қилган қилмаганлиги ўрганиб чиқишмоқда. Шунингдек, тозалаш тадбирларига ажратилган бюжет маблағлари қай тарзда сарфлангани текширилади.

Бундан ташқари прокуратура фожиа содир бўлган туман ҳудудидаги  яна 19 та федерал муассасаларни текширади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Санкт-Петербург губернатори Фрунзе туман раҳбарини туманда қор уюмлари ва қотиб қолган қолган муз бўлаклари яхши тозаланмагани ва маҳаллий аҳоли учун қийинчилик келтириб чиқараётгани учун истъефога чиқарган эди. Губернатор тозалаш ишларини ташкиллаштириш нафақат Фрунзе, балки бошқа туманларда ҳам қониқарсиз аҳволдалигини таъкидлаб ўтган эди.

Асосий мавзулар