02:47 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Девушка на дороге

Тошкентда бедарак йўқолган қиз фоҳишалар орасидан топилди

VALERY HACHE / AFP
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
294210

ИИББ ходимлари 6 январь куни кечаси 13 нафар фоҳишалик билан шуғулланган аёллар қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Тошкентда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари бедарак йўқолган қизни топишди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг 3 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИБга 29 ёшли Салоҳиддин Б. мурожаат қилган. Йигит мурожаатида 21 ёшли синглиси Ҳолиса Б. уйдан чиқиб, бедарак йўқолганини маълум қилган.

ИИББ ходимлари 6 январь куни кечаси профилактик тадбир давомида 13 нафар ижтимоий масъулияти кам аёллар қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг шахсини аниқлаштириш жараёнида қариндошлари қидираётган Холиса Б. ҳам уларнинг орасида экани маълум бўлган.

Кариндошларга қизнинг жойи ҳақида маълумот берилган.

Асосий мавзулар