07:38 23 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Медикаменты и каска с холостыми патронами

Самарқандда қарийб 243 млн сўмлик дори-дармон воситаларини ўғирлаган шахслар ушланди

© Sputnik / Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
177 0 0

Самарқанд шаҳрида 129 турдаги дори-дармон воситалари ўғирлаган шахслар қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Самарқанд шаҳрида дори-дармон воситаларини ўғирлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи А.Т. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 25 январга ўтар кечаси номаълум шахслар Беруний кўчасида жойлашган корхона омборхонасидан умумий қиймати 242 952 533 сўмлик, 129 турдаги дори-дармон воситаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

“Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой тумани Хашдала кўчасида яшовчи А.А. ва Муқимий 7-берк кўчасида яшовчи З.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган”, - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Асосий мавзулар