23:15 13 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
64 0 0

Тошкентда Амир Темур 1-тор кўчаси 6-уйда жойлашган маъмурий бинода ёнғин содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Тошкентда Амир Темур 1-тор кўчаси 6-уйда жойлашган маъмурий бинода ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

“Бугун, 11 феврал куни соат 8.30да Амир Темур шоҳ кўчаси 6 уйда жойлашган маъмурий бинодаги ёнғин ҳақида хабар келди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракати билан олов бир неча дақиқани ўзида бартараф қилинди”, - дейилади хабарда.

Кўрсатилган манзилда, хусусан, "Тошшаҳартрансхизмат" ОАЖ компанияси офиси жойлашган.

Хабарда ёзилишича, ёнғин натижада маъмурий биносининг томини 60 кв.м. майдони ёниб кетган.

Дастлабки хабарга кўра, ёнғин сабаби - электр кабел қисқа туташуви. Ҳозирда мутахассислар зарар миқдори аниқлашмоқда.

Асосий мавзулар