Сурхондарёда “Ласетти” ишини “босди-босди” қилиш учун пора берган фуқаро қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Сурхондарёда қонунбузар “Ласетти” ёниб кетганига ишонтириш учун божхоначиларга пора таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Сурхондарёда қонунбузар “Ласетти” ёниб кетганига ишонтириш учун божхоначиларга пора таклиф қилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Мертвый человек на асфальте - Sputnik Ўзбекистон
ЙТҲ: аёл кишини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

“Фуқаро Ж.Ф. республикамизга хорижий автотранспорт воситаси ҳисобланган “Ласетти” автомашинасини олиб кирар экан, бу жараёнда мамлакатимиз ҳудудидан қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятини зиммасига олади. Лекин, бу мажбуриятни бир зумда унутиб, ушбу автомашинани эҳтиёт қисмларга бўлаклаган ҳолда 1700 АҚШ долларига сотиб юборади”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишича, бундан бир неча йиллар муқаддам ёниб кетган бошқа бир “Ласетти” кузовини кўрсатган ҳолда давлат божхона хизмати органлари ходимларини ушбу автомашинанинг гўёки ёнғин оқибатида бутунлай ёниб кетганига ишонтиришга уринади.

“Табиийки, синчковлик билан ўтказилган текширишда унинг содир этган ҳуқуқбузарлиги фош бўлгач, ушбу шахс вазиятдан чиқишнинг бошқа йўлларини излашга тушади. Яъни, ушбу ҳолатни “босди-босди” қилиш учун божхона ходимига 400 АҚШ доллари пора таклиф қилади”, - дейилган божхона қўмитаси хабарида

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс божхона ходимига таклиф қилинган поранинг 300 долларни бераётган вақтида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари ҳамда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда воқеа жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0