06:55 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Мобильный телефон в руке

Ахлоқсиз видео: Тошкентдаги 15 ёшли қиз ўлимининг сўнгги тафсилотлари

© Pixabay
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
2473 0 0

Қотил сўроқ пайтида синглиси уларнинг оиласини шарманда қилганлигини, унинг телефонидан топилган видео сўнгги томчи бўлганлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида  15 ёшли  қизнинг қотили айбига иқрор бўлди, деб хабар қилди “Nuz.uz”.

Ўтган ҳафта Тошкентнинг Юнусобод туманида бўғиб ўлдирилган мактаб ўқувчиси билан боғлиқ қотиллик бутун Ўзбекистонни ларзага солган эди.

Гумонланувчининг кўрсатмаларидан маълум бўлишича, 6 февраль куни қиз онасига тоби йўқлигини айтиб, мактабга бормаган. Онаси қизнинг укаси билан ишга кетган. Уйда ўгай акаси қолган. У синглиси қаергадир кетмоқчи эканлигини, онасини алдаганлигини, аслида соппа-соғ эканлигини сезиб қолади. Улар ўртасида жанжал келиб чиқади. Йигит синглисининг қўлидан телефонини тортиб олган, у ерда эса қиз ва унинг дўсти иштирокидаги ахлоқсиз видеони топиб олган. Жаҳл устида йигит қўлига тушган буюмни — сочни жингалак қилишга мўлжаллаган мосламани (плойка) олиб, унинг сими билан синглисини бўға бошлаган.

Қиз нафас олмаётганига ишонч ҳосил қилгач, йигит жасадни ўзлари яшайдиган кўп хонадонли уйнинг ертўласига яширишга қарор қилган. Куннинг қолган қисмини у интернет-клубда ўтказган. Бундан аввал эса у синглисининг телефонини “Малика” савдо марказида сотиб юборган, плойкани эса уй яқинидаги ариққа ташлаб юборган.

Кечқурун она қизи уйда йўқлиги кўриб, унга қўнғироқ қилган, аммо ҳеч ким жавоб бермаган. Қизнинг уйга кеч келган ҳолатлари ҳам бўлган. Эрталаб ҳам қиз уйга келмаган. Она эса қизи кун давомида уйга қайтишига умид қилган. Аммо кейинги куни кечқурун аёл қизининг жонсиз танасини ўз хонадони остонасидан топган.

Қизнинг акаси жасадни эшик тагига ўзи қўйиб кетганини, шу тариқа эса уни номаълум шахслар подездда бўғиб ўлдиргандай кўрсатмоқчи бўлганини тан олди. Сўроқ пайтида йигит синглиси улар оиласини шарманда қилганлигини, унинг телефонидан топилган видео сўнгги томчи бўлганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, унга нисбатан Тошкент прокуратураси мазкур қотиллик юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатган.

Асосий мавзулар