Москвадаги муштлашувда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишПолиция и скорая помощь
Полиция и скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада автомобилларни ювиш жойида ишловчи 10 нафар ўзбекистонликлар ўзаро муштлашувида - 2 киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Москвада Жануби-Шарқида 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари иштирокида бўлиб ўтган муштлашувда 2 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости хабарига асосан.

Автомобили полиции на одной из улиц в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвада юз киши иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Хабарда айтилишига кўра, 17 феврал куни Волгоград проспектида жойлашган биноларнинг бири олдида муштлашув содир бўлган. Унда 1989 йилда туғилган фуқаро ҳалок бўлган, иккинчи фуқаро эса - касалхонада вафот этган.

Терговчилар аниқлашига кўра, муштлашув автомобил ювиш шахобчаси ишчилари орасида олдин содир бўлган можаро ва маиший жанжал туфайли келиб чиққан.

Ушбу жиноят юзасида Россия ЖКнинг 111 моддасининг 4 банди бўйича – “Инсон танасига атайлаб оғир жароҳат етказиш оқибатида одам ўлдириш” - жиноят иш қўзғатилди, - деди Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бўлими ходими Юлия Иванова.   

Айни дамда ушбу жиноят тафсилотлари ўрганилмоқда, тергов ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0