Қўл жанги бўйича Россия чемпиони муштлашувда ҳалок бўлди – видео

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
17 февраль куни эрталаб Алоқа вазирлиги биноси олдида Геннадий Павлов қўриқлаш хизмати ходими ўртасида муштлашув содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Москвада муштлашув оқибатида 22 ёшли қўл жанги бўйича чемпион Геннадий Павлов ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 17 февраль куни эрталаб Алоқа вазирлиги биноси олдида Геннадий Павлов қўриқлаш хизмати ходими ўртасида муштлашув содир бўлади.

Терговчиларнинг маълумотига кўра, 51 ёшли қўриқловчи ва спортчи ўртасида можаро келиб чиқади. Муштлашувда спортчи ҳушини йўқотади. Воқеа жойига келган шошилинч ёрдам хизмати ходимлари спортчи ҳалок бўлганлигини қайд этишади.

Кейинчалик интернетда муштлашувни кузатув камералари тасвирга олган видео пайдо бўлади.

Ҳозирги вақтда текширув ўтказилмоқда. Қўриқловчи барча процессуал ҳаракатлардан сўнг тилхат асосида қўйиб юборилган.

Яқин вақтларда суд-тиббий экпертиза спортчининг ўлими сабабларини аниқлайди.

Орловск вилоятидан туғилган спортчи Геннадий Павлов қўл жанги бўйича Россия мусобақасида биринчиликни ва турли беллашувларда медалларни қўлга киритганди.

Янгиликлар лентаси
0