13:50 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Доллар

Ички ишлар ходимига 400 доллар пора бермоқчи бўлган шахс ҳибсга олинди

Nguyen Huy Kham
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
250 0 0

Наманган вилоятининг Косонсой туманида фуқаро ички ишлар органлари ходимига 400 доллар пора беришга уринди.

ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Наманган вилоятининг Косонсой туманида ички ишлар органлари ходимига 400 доллар пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 2019 йил 19 февраль куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходими ўз бошлиғига мурожаат қилиб, унда Бомраха маҳалласида фуқарога нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бораётган вақтида фуқаро ходимга ишни ижобий ҳал қилиб беришни сўраб, эвазига 400 доллар таклиф қилаётганлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, ушбу билдирги юзасидан Наманган вилояти ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида фуқаро ходимга хизмат хонасида 400 долларни пора сифатида бераётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар