20:29 05 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
В Ташкенте задержали ранее судимого угонщика

Тошкентда автомобиль ўғриси қўлга олинди

Пресс-служба ГУВД Ташкента
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
708 0 0

Автотранспорт воситасини ўғирлаш - Жиноят кодексининг 267 моддаси 1 бўлимига асосан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ТОШКЕНТ, 24 фев – Sputnik. Кеча 23 феврал куни соат 14:50да ички ишлаб бўлимига Салават Н, исмли фуқаро мурожаат қилиб, Олмазор туманида Фаробий кўчасида кимдир унинг автомобилини ўғирлаб кетганини хабар қилган, ИИББ матбуот хизматига асосан.

Шаҳар ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, Тошкент шаҳрининг Мирзо улуғбек тумани ҳудудида “Кобальт” русумли автомобил тўхтатилган ва унинг ҳайдовчиси қўлга олинган.

Автомобилни ўғирлаган 26 ёшли фуқаро Фарғоналик Бахтиёржон К. Бўлиб чиққан. У кафеда унга орқаси билан ўтирган фуқаро Салават Н.нинг чўнтагидан автомобил калитини ўғирлагани аниқланган.  

Ушбу иш юзасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267 моддаси 1 бўлими (автотранспорт воситасини ўғирлаш) банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Асосий мавзулар