22:18 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Автомобиль полиции

Москвада генерал-полковник калтакланди - видео

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
517 0 0

Москвада истеъфодаги генерал-полковник Александр Бриндиков икки нафар эркак томонидан калтакланди.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Москвада истеъфодаги генерал-полковник Александр Бриндиков икки нафар эркак томонидан калтакланди. Видео кузатув камералари ҳужумни тасвирга олди. РИА Новости хабарига асосан.

Роликни "360" телеканали намойиш қилди.

 

Видеода собиқ ҳарбий офис олдида ўрнатилган дарвозалар олдида тўхтаганини кўриш мумкин.

Бриндиков йўлини тўсиб қўйган машинага сигнал беради.

Шу заҳоти машинадан икки нафар эркак чиқиб, генерал олдига келади ва уришни бошлайди.

Натижада Бриндиков бош-мия жароҳати билан шифохонага тушади.

Ҳужум қилган шахслардан бирининг шахси аниқланди. У 44 ёшли Украина фуқароси экани маълум бўлди.  

Асосий мавзулар