14:32 25 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Врач выходит из операционной

Сурхондарёда фуқаро ўзини ёқиб юборди: прокуратура текширув бошлади

Sputnik / Александр Кряжев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
36300

Ҳозирда фуқаро ўзини нима сабабдан ёққанлиги тергов олди текшируви йўли билан аниқланмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Айрим маҳаллий нашрларда Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаро ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Sputnik мухбири Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди.

Бош прокуратурада бу ҳолат 25 февраль куни Термиз тумани, “Учқизил” маҳалласи Ат-Термизий кўчаси марказида содир бўлганлиги маълум қилинди.

“Термиз тумани “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Э. ўзи билан олиб юрган 0.5 литр ҳажмдаги идишда бўлган бензин ёқилғисини устига сепиб, зажигалка ёндирғич орқали олов бериб ўзини ўзи ёқиб юборган”, - деб маълум қилинди матбуот хизматда.

Аланга оқибатида тан жароҳати олган Б.Э. Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг жонлаштириш бўлимига ётқизилди.

“Вилоят суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, фуқаро Б.Э.нинг тананинг 15-20 % қисмини I-II даражали алангадан термик куйиши, юқори ҳароратли аланга (олов) таъсир механизми натижасида етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра “ўртача” оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган”, - деб таъкидланди матбуот хизматда.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Термиз туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар