16:59 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Фармацевтическая фабрика на востоке Дамаска в районе Баб аль Шарки

Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
240 0 0

Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. 2019 йил 15 февраль куни соат 22:30 ларда Ўзбекистон тумани марказий шифохонасининг қабулхонаси берган хабарга асосан, Ўқчидашт қишлоғида яшовчи, 17-умумтаълим мактабининг 9–синф ўқувчиси ўзининг эҳтиётсизлиги орқасидан номаълум дорини очиб, ота-онаси томонидан шифохонага олиб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига туман прокуратурасининг тезкор-тергов гуруҳи етиб бориб, тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

ЎзАнинг маълум қилишича, олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида вояга етмаган С. А. боши оғригани учун уйидаги жавондан номаълум дорини ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида ичиб олганлиги, кейин қорни оғриб қолганлиги, бу ҳақда ота-онасига айтгани, уни шифохонага олиб борганлиги, ҳеч ким унга мажбурлаб дори ичдирмаганлиги, оила аъзолари ва бошқа шахслар билан жанжаллашмаганлиги, уларга аччиқ қилиб дори ичмаганлиги, ҳеч ким билан адовати бўлмаганлиги аниқланди.

Туман халқ таълими бўлимидан олинган маълумотларга кўра, С.А. 2019 йил 15 февраль куни мактабга келиб, олти соат дарс машғулотларига қатнашган. Мактабда ўқувчига синфдошлари ва педагоглар томонидан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаган. Бу ўқувчи мактабнинг аълочи ва иқтидорли ўқувчиларидан бири эди.

Қайд этилишича, у ўн кун давомида шифокорлар назоратида даволанган ва умумий аҳволи яхшилана бошлаган. Аммо, 2019 йил 26 февраль куни унинг ҳолати ёмонлашиб, туман марказий шифохонасида вафот этди.

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида заҳарли кимёвий модда истеъмол қилгани туфайли мактаб ўқувчиси вафот этгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Асосий мавзулар