06:32 19 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04

Тошкент вилоятида аёл маст ҳолда 26 ёшли танишини пичоқлади

© Sputnik / Павел Лисицын
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
225 0 0

Аёлнинг таниши ҳам маст ҳолда бўлган. Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи аёл танишини пичоқлади.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 34 ёшли аёл маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида 26 ёшли Ф.Ю.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Хабарда таъкидланишича, аёлнинг таниши ҳам маст ҳолда бўлган. Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда жиноятчи қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар