07:02 19 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Доллары США

Тошкентда фуқарони 540 минг долларга чув туширган фирибгарлар қўлга олинди

© Sputnik / Михаил Кутузов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
393 0 0

Фирибгарлар Тошкентда фуқарога бўш ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, 540 минг доллар олишган.

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Тошкентда фуқарога бўш ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, 540 минг долларга чув туширган  икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Юнусобод туманида яшовчи К.А. ва Шайхонтоҳур туманида яшовчи Т.Ж.лар фуқаро М.Р.га Чилонзор туманидаги “Flamingo” ресторани олдидаги бўш ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, 2017 йил сентябрь ойидан 2018 йил ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида ундан 540 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ҳам қайтариб бермаганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, К.А. ва Т.Ж.лар қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар