Банк ходимлари фуқароларнинг пластик карточкаларидаги пулларини ўғирлагани фош бўлди

Oбуна бўлиш
Хоразм вилоятида банкнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкаларидаги пулларни 2 йил давомида ўзлаштириб келган.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги банклардан бирининг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкаларидаги пулларни ўзлаштириб келган. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Работа линии фасовки кетчупа  - Sputnik Ўзбекистон
“Уддабурон” жиноятчи кетчуп ёрдамида пенсионерлар пулини ўғирлади

Хабарда ёзилишича, мазкур мансабдор шахслар 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларни мижозларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиб келган. 

Мижоз ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Ўзбекистон ЖК 169-моддаси 3-қисми (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0