06:11 18 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Автомобиль скорой помощи

Самарқандда мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал қотиллик билан якунди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
157 0 0

Самарқанд шаҳрида аёл ўзаро жанжал вақтида норасмий турмуш ўртоғини пичоқлади.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Самарқанд шаҳрида аёл ўзаро жанжал вақтида норасмий турмуш ўртоғини пичоқлади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, 24 март куни Самарқанд шаҳри, Широқ кўчасида яшовчи Е.С. шаҳардаги Гагарин кўчасида яшовчи турмуш ўртоғи М.А.нинг яшаш уйида, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал вақтида, ошхона пичоғи билан М.А.нинг елка ва қорин соҳаларига уриб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда, М.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Шу куни шаҳар прокуратураси томонидан жиноятчига нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар