Ялтада 10 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланди

© Sputnik / Варвара ГертьеВ больнице
В больнице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Заҳарланган шахслар Ялта шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА Қрим агентлигига хабар қилди.

Сотрудники правоохранительных органов и Скорой помощи на месте происшествия - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда 45 киши газдан заҳарланди, аксарияти мактаб ўқувчиларидир

“Зори России” санаторияси яқинида объект қурилиши билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаролари туғилган кунни нишонлашган ва тез айнийдиган маҳсулотларни истеъмол қилишган. 10 нафар киши заҳарланди. Бу маиший ҳолат бўлиб, тизимли характерга эга эмас”, - деб таъкидлади Ялта мэри.

Унинг сўзларига кўра, заҳарланган шахслар санаторий ишчилари эмас.

"“Зори России” қишки даврда санатория таъминотини сақлаб туришга ҳаракат қилмоқда, шунинг учун бошқа объектлар қурилишида ишловчи Ўзбекистоннинг 600 нафар фуқаросига хоналар тақдим этди”, - дея қўшимча қилди  Алексей Челпанов. 

Заҳарланган шахслар Ялта шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. 

Янгиликлар лентаси
0