“Утопия” клубидаги тартибсизликлар ҳақидаги хабарлар бўрттирилган” – ИИББ расмий баёноти

© Sputnik / Табылды КадырбековДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ Сергели туманидаги “Утопия” тунги клубидаги тартибсизликлар бўйича хабарларга изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Сергели туманидаги “Утопия” тунги клубидаги тартибсизликлар бўйича хабарларга изоҳ берди.

Фотоотчёт  День рождения ресторана BRASIL - Sputnik Ўзбекистон
Тунги клуб, ресторан ва кафеларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари тайёрланди

Интернет тармоғида шаҳарнинг кўнгилочар муассасаларидан бирида бир неча киши муштлашгани тасвирларган видео кенг тарқалган. Таъкидланишича, ҳодиса 3 март куни Сергели туманидаги “Утопия” тунги клубида соат 2:00лар атрофида содир бўлган ва бу муштлашувда ўнлаб йигитлар иштирок этган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ички ишлар органларига 3 март куни ҳам, ундан кейин ҳам кўнгилочар масканларда тартибсизликлар содир бўлгани ҳақида ҳеч қандай хабар келиб тушмаган. Видеода тасвирланган муштлашув оқибатида жабрланган шахслар ҳақида ҳам хабар мавжуд эмас.

Шунга қарамасдан ИИББ ушбу видеоёзув қаерда ва қачон тасвирга туширилганини аниқлаштириш ҳамда тафсилотларни билиш мақсадида текширув бошланган.

Янгиликлар лентаси
0