01:57 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
40810

Жорий йил бошидан бери тергов ва суддан қочиб юрган 9 киши Россиядан Тошкентга юборилди.

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Жорий йил бошидан бери тергов ва суддан қочиб юрган 9 киши Россиядан Тошкентга юборилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ сўровига биноан 17 март куни Москвада жиноят содир этгани учун қидирувга берилган 3 нафар жиноятчи қўлга олинган. Ҳибсга олинганлардан 27 ёшли Андрей Ш. Ўзбекистонда фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларини содир этгани учун, 27 ёшли наманганлик Абдумуталибхон Х. ҳам фирибгарлик жиноятига қўл ургани учун, 32 ёшли Григорий С. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг  ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини содир этгани учун қидирувга берилган.

Бундан ташқари, 24 март куни Россиянинг Новосибирск шаҳрида маҳаллий полиция ходимлари Тошкент ИИББ сўрови билан 39 ёшли Лутфулло Р. қўлга олишган. У фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун қидирувга берилган.

Барча қўлга олинганлар қонун олдида жавоб беришлари учун Ўзбекистонга юборилган.

Асосий мавзулар