Навоийда ўн тўрт кунлик чақалоғини 5 миллион сўмга сотаётган аёл қўлга олинди

© Sputnik КыргызстанЖенщина с новорожденным ребенком, архивное фото
Женщина с новорожденным ребенком, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кармана туманида ҳуқуқни муҳофааза қилувчи идора ходимлари тадбир ўтказишди.

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Навоий вилоятида чақалоғини 5 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

Младенец - Sputnik Ўзбекистон
Фарғоналик аёл янги туғилган қизини 400 долларга сотиб юборди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 2019 йил 25 март куни Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳуқуқни муҳофааза қилувчи идора ходимлари тадбир ўтказган. Тадбир натижасида Кармана тумани Мичурин дала-ҳовлилар жамиятида яшовчи аёл 14 кунлик фарзандини 5 млн. сўм эвазига бошқа фуқарога  сотаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самарқандлик аёл уч ойлик ўғлини 8 минг долларга сотишга урингани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0