05:31 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Скорая помощь. Германия

Россиянинг энг бой аёлларидан бири Германияда ҳалок бўлди

AFP PHOTO / ODD ANDERSEN
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
232 0 0

Россиянинг энг бой аёлларидан бири  Франкфурт-на-Майне шаҳрида хусусий самолёт фожеаси оқибатида ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россиянинг энг бой аёлларидан бири, S7 авиакомпанияси акциядори Наталья Филева Германияда авиаҳалокатда ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

S7 таркибига кирувчи "Глобус" компаниясига тегишли бўлган бизнес-самолёт Франкфурт-на-Майне шаҳри аэропортига қўниш вақти ҳалокатга учраган.

“2019 йилнинг 31 март куни Epic-LT хусусий самолёти "Эгельсбах" аэропортига қўниш вақтида S7 Airlines компаниясининг акционери 55 ёшли Филева Наталья Валерьевна вафот этди. Ҳалокт сабаблари ҳозирча аниқланмаган”, - дейилган компания расмий хабарида.

Германиянинг Bild нашри ёзишига кўра, хусусий самолёт ҳалокати оқибатида 2 нафар Россия фуқароси қурбон бўлган. Самолётда Наталья Филева билан унинг отаси ва инструктор бўлган.

Кейинроқ маълум  бўлишича, ушбу ҳалокат жойига шошилиб келаётган полиция патруль автомобили ҳам ҳалокатга учраган ва икки нафар полициячи қурбон бўлган.

Германия ҳукумати ушбу ҳалокат сабабларини ўрганишга киришган.

Асосий мавзулар