11:27 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Санкт-Петербург метросида теракт уюштирганликда айбланувчилар айбини тан олишмади

© Sputnik / Алексей Даничев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
249 0 0

Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт" бекатлари орасида содир бўлган портлаш оқибатида 16 киши киши ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Санкт-Петербург метросида теракт уюштирганликда айбланаётган 10 нафар айбланувчи айбини тан олмади. Бу ҳақда РИА новости мухбири хабар қилди.

© Sputnik / Алексей Даничев
Заседание суда по делу о теракте в петербургском метро

Ҳозирда суд мажлиси залига 10 нафар айбланувчи олиб келинган. Уларнинг ҳаммаси суд бошланишидан олдин журналистларга ўзларининг бегуноҳ эканликларини маълум қилишди.

Москва ҳарбий округ суди сешанба куни 2017 йил Санкт-Петербург метросида теракт уюштирганликда айбланаётганларга нисбатан жиноий ишни кўриб чиқишга киришди.

2017 йил 3 апрел куни Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт" бекатлари орасида вагон ичида портлаш содир бўлди. Фожиада 16 киши, жумладан, худкуш террорчи Акбаржон Жалилов қурбон бўлди.

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Заседание суда по делу о теракте в метро Санкт-Петербурга

Тергов маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Қара-Суу туманидан бўлган Сирожиддин Мухтаров Санкт-Петербург метросида уюштирилган теракт буюртмачисидир. Ҳозирда у сиртдан ҳибсга олинган. Шунингдек, ўзбекистонлик Бобиржон Маҳбубов ҳам теракт ташкилотчиларидан бири сифатида сиртдан ҳибсга олинган.

Мазкур жиноий иш юзасидан Сайфулла Ҳакимов, Шоҳиста Каримова (ушбу жиноий иш юзасидан қўлга олинган ягона аёл), Акрам Азимов и Маҳамадюсуф Мирзаалимов, Аброр Азимов, Дилмурод Муидинов, Содиқ Ортиқов, Азамжон Маҳмудов, Баҳром Эргашев, Ибрагим Эрматов и Муҳамадюсуф Эрматов айбланувчи сифати суд қилинади.

Санкт-Петербург метросида теракт уюштирганлар устидан суд мажлиси бошланади

Тергов Аброр Азимовни ҳам теракт ташкилотчиларидан бири деб ҳисоблайди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг укаси Акрам Туркияда теракт содир этиш учун халқаро террорчи гуруҳнинг фаол иштирокчисидан пул олган, сўнгра худкушга ўтказган.

Асосий мавзулар