06:01 08 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Рынок Абу-Сахий в Ташкенте

"Бозор иши" бўйича 23 нафар шахс кўплаб жиноятларда айбланмоқда

REUTERS / Stringer
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
53101

"Бозор иши" бўйича ҳозирча 23 нафар турли лавозимдаги шахслар жиноят ишида Жиноят кодексининг ўнлаб моддаларида айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими собиқ маслаҳатчиси ва "Ипподром" раҳбари устидан жиноят иши судга оширилди. Бу ҳақда Sputnik агентлигига Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, "Бозор иши" бўйича ҳозирча 23 нафар турли лавозимдаги шахслар жиноят ишида Жиноят кодексининг ўнлаб моддаларида айбланмоқда.

Cудланувчилар орасида Тошкент шаҳар ҳокимининг собиқ маслаҳатчиси Ровшан Абдумажитов ҳам бор. У товламачилик, ўзлаштириш, мансаб ваколатини суисттеъмол қилиш, фирибгарликда айбланмоқда. Абдумажитовнинг ўғли Бекзод ҳам айбдор сифатида кўрилмоқда.

Судья Сарвар Каримов раислигида Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида кўрилаётган суд ишида Тошкент саёҳат сервис собиқ директори М. Мўминовга нисбатан ҳам суд-тергови ўтказилмоқда.

Бу суд иши давомида Джамалов Садриддин Азаматовичга эса Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш яъни, Жиноят кодексининг 248-моддаси тартибида айбдорлик масаласи ҳам кўрилмоқда.

Асосий мавзулар