Ўзбекистондан 1,5 миллион доллар олиб чиқиб кетишнинг олди олинди

© pixabayДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДХХ Наманган 1,5 миллион долларни қўшни республикага олиб чиқиб кетаётган машинани тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Давлат Хавфсизлик хизмати Ўзбекистондан 1,5 миллион АҚШ долларини олиб чиқиб кетишнинг олдини олди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24” телеканали.

Наманган вилоятининг Яккақўрғон тумани “Ғазнон” маҳалаасида 1983 йилда туғилган, олдин судланган Бахром Баходиров бошқариб келаётган Nexia-3 автомобили тўхтатилганда, унинг ичидан 967 311 АҚШ доллари чиққан.Текширув ишлари натижасида Баходиров автомобилни божхона назорати постини четлаб ўтган ҳолда Қирғизистонга жўнатиб юборишни режалаштиргани маълум бўлган.

Шунингдек унинг шериги, 1972 йилда туғилган Абдумажид Носиров бошқарувида бўлган Nexia автомобили Чуст туманида тўхтатиб текширилганда унинг ичидан 591 487 АҚШ доллари чиққан. Пулларни Бахром Баходиров орқали қўшни республикага жўнатиб юбориш режалаштирилгани аниқланган.

Шундай қилиб, ўтказилган тезкор тадбирлар ёрдамида Ўзбекистон ҳудудидан 1 558 798 АҚШ долларини олиб чиқиб кетишнинг олди олинди. Айни дамда ушбу иш юзасидан жиноят иши очилиб тергов олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0