14:00 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
178 0 0

Қарор меҳр-мурувват ва инсонийлик тамойилидан келиб чиқиб, шунингдек, ҳибсга олинган аёлнинг ёшини инобатга олиб қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Юнусобод туман ИИБ тергов бўлими томонидан 1 апрель куни тиланчилик қилгани учун қўлга олинган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Тиланчилик билан шуғулланганларга қамоқ жазоси берилиши мумкин

Хабарда қайд этилишича, қарор меҳр-мурувват ва инсонийлик тамойилидан келиб чиқиб, шунингдек, ҳибсга олинган аёлнинг ёшини инобатга олиб қабул қилинган.

© Sputnik / Наталья Селиверстова

“Мўътабар Ю.нинг турмуш ўртоғи ва 4 нафар вояга етган фарзанди бўлиб, барчаси ишли ва унинг таъминотини уддалашга қодир. Тиланчиликни ўзига хос “хобби”га айлантирган аёл ва унинг яқинлари билан жиддий профилактик суҳбат ўтказилди”, - дея таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли аёл 28 январь куни худди шу қоидабузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган ва энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жарима солинган. Аммо у 1 апрель куни Бодомзор кўчасидаги масжид яқинида тиланчилик қилаётганида яна ушланган. Натижада унга нисбатан Жиноят кодексининг 127-1-моддаси 1-қисми (“Тиланчилик”) билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Қўл чўзганга қамоқ: Ўзбекистонда тиланчилик таъқиқланмоқда

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 127-1-моддасига кўра, тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Асосий мавзулар