23:20 18 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.53
  • EUR9554.57
  • USD8455.37
Машина скорой помощи в Ташкенте

Тошкентда хавфли пойгалар: пенсионер аёл ҳалок бўлди

Sputnik / Стрингер
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
263 0 0

Маст “пойгачилар” уюштирган ЙТҲ оқибатида бир неча инсон оғир тан жароҳат олди, 62 ёшли аёл эса ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида пенсионер аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар қилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 28 мартида 20-25 ёшлар атрофидаги бир нечта шахслар Чилонзор туманида жойлашган тунги клубларнинг бирида эрталабгача кўнгилхушлик қилишади ва тўсатдан улар ўртасида ўзаро низо келиб чиқади. Шундан сўнг тарафларнинг биттаси машинасига ўтириб воқеа жойидан кетади. Лекин унинг орқасидан тортишувни якунига етказиб қўйиш учун катта тезликда кетаётган ёшларнинг қилган нотўғри ҳаракатлари сабабли Самарқанд Дарвоза ва Алишер Навоий кўчаларининг кесишмаларида жиддий ЙТҲ содир бўлган.

“Бу ходиса туфайли 62 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди, шунингдек, бир нечта инсонларнинг оғир тан жароҳат олишига сабаб бўлди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан Шайхонтоҳур тумани ҳудудида содир этилган инсон ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси ҳамда безорилик жинояти тафсилотлари муҳокамасига бағишланган йиғилишда бу каби жиноятларнинг юзага келишига ота-оналарнинг, маҳалла фаолларининг эътиборсизлиги ва фарзандларини назоратсиз қолидиришлари  ҳамда бўш вақтларидан унумли фойдалана олмасликлари муаммонинг асл сабабларидан бири эканлиги таъкидланди.

Асосий мавзулар