23:32 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Билайн

Beeline компаниясини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
276 0 0

Номаълум шахс ҳисоби тўлдирилганига қарамасдан қўнғироқ қилолмаётганидан шикоят қилади. Агар 5 дақиқада ҳисоб рақами ёқилмаса, компанияни портлатиб юборишини айтади.

ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Ўзбекистондаги Beeline компаниясини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 2019 йил 4 апрель куни номаълум шахс “Beeline” уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилади. У ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганидан шикоят қилади. Агар 5 дақиқада ҳисоб рақами ёқилмаса, компанияни портлатиб юборишини айтади. Сўнгра алоқани узиб қўйган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан тезкор аниқлов тадбирлар ўтказилади.

“Ушбу қўнғироқни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Нурафшон МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи В.М. маст ҳолда, алоқа тармоғи яхши ишламаганлиги сабабли қўнғироқ қилганлиги аниқланиб, В.М. қўлга олинган”,- дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар