12:27 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
260 0 0

Ҳайдовчи “Спарк” русумли автомашинасини “ТХАЙ-Дўрмон” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, тирбандлигини бартараф этаётган ходимни уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Тошкентда ҳайдовчи ЙҲХ ходимини уриб юборди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 4 апрель куни Яшнобод тумани Чилон ота кўчасида яшовчи Ф.Ю. “Спарк” русумли автомашинасини “ТХАЙ-Дўрмон” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу чорраҳада вужудга келган автомашиналар тирбандлигини бартараф этаётган Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси ходимини уриб юборган.

Хабарда қайд этилишича, натижада тан жароҳати билан ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Асосий мавзулар