21:57 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
АҚШ доллари

Фарғонада АҚШ долларини қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

© Sputnik / Максим Богодвид
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
207 0 0

Текшириш жараёнида фуқарода қалбаки 50 долларлик купюралардан иборат 100 дона, жами 5000 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Фарғона вилоятида АҚШ долларини қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди.

Бош прокуратура хабарига кўра, департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Олтиариқ филиали валюта айирбошлаш шохобчасига фуқаро Х.Х. томонидан алмаштириш учун тақдим этилган 200 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

“Текшириш жараёнида фуқаро Х.Х.да қалбаки 50 долларлик купюралардан иборат 100 дона, жами 5000 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган, шунингдек, Х.Х. ушбу қалбаки долларларни фуқаро Х.Т.дан олганлигини маълум қилган”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўтказилган экспертиза ушбу қалбаки АҚШ долларлари компьютер воситасида рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон  ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура бепуштликни даволаш учун мўлжалланган қалбаки “Комастон” дори воситаси импорти фош қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар