Тошкентда 34 ёшли тадбиркор аёвсиз калтакланди

© Sputnik / Табылды КадырбековДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарёдаги халқаро бахшичилик фестивали учун либослар тайёрлаб берган тошкентлик тадбиркорни бир гуруҳ кишилар аёвсиз калтаклади.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Тошкентда миллий либослар билан шуғулланувчи 34 яшар тадбиркор аёвсиз калтакланди, деб хабар қилмоқда Uznews.

© UznewsКалтакланган тадбиркор Анвар Ражабов
Тошкентда 34 ёшли тадбиркор аёвсиз калтакланди - Sputnik Ўзбекистон
Калтакланган тадбиркор Анвар Ражабов

Учтепа туманида тадбиркорлик фаолияти —кашта, миллий либослар безаги яратиш билан шуғулланувчи Анвар Ражабовнинг цехига бир неча нафар номаълум шахс қўлларида бита, арматура ва бошқа темир бўлаклари билан келиб, уни аёвсиз калтаклашди.

Ражабов шошилинч равишда Чилонзор туманидаги шифохонага етказилган. Айни дамда у оғир  аҳволда шифохонада қолмоқда.

“Вазиятни ўрганиш натижасида бу ҳолатни Прокуратура органлари ҳали тўлиқ ўз назоратига олмагани ҳамда тадбиркорни калтаклаганлар унинг олдига келиб нима сабабдан ИИВга мурожаат қилгани юзасидан изоҳ сўраётгани ҳамда тадбиркордан тезроқ шифохонадан чиқишини талаб қилишаётгани маълум бўлди”, - деб ёзади Uznews.

Тадбиркор нима сабабдан калтаклангани номаълум. Хабарда айтилишига кўра айнан Ражабов Сурхондарёдаги халқаро бахшичилик фестивали учун либослар тайёрлаб берган.

Янгиликлар лентаси
0