11:11 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Конкурс лесорубов в Новгородской области

Тошкентдаги қудуқларнинг бирида эркак кишининг жасади топилди

© Sputnik / Константин Чалабов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
487 0 0

Эркак зўравонлик билан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 13 апр - Sputnik. Тошкентнинг Яшнобод туманида С.Машхадий кўчасидаги қудуқ ичида зўравонлик билан ўлдирилган эркак жасади топилди, деб хабар қилди Podrobno.uz нашри.

"Тезкор-қидирув тадбирлари давомида аниқланишича фуқаро А.Ига тегишли № 12 уйда, ҳеч ким яшамаган. Шу билан бирга, бу ерда 2018 йилдан буён тадбиркорлик мақсадида балиқ етиштирилган ва жасади топилган эркак ҳамда балоғат ёшига етмаган К.Ш бу ерда норасмий меҳнат билан банд бўлган", - деб хабар қилган нашрга Ўзбекистон Бош прокуратураси.

Идора маълумотига кўра, 10 апрель куни ҳовлида бошқа шахслар йўқ вақтида, ўртада юзага келган жанжал оқибатида вояга етмаган йигит эркакнинг бошига болта билан бир неча маротаба туширган ва шундан сўнг, фожиа изларини яшириш мақсадида эркак жасадини қудуққа ташлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Яшнобод тумани прокуратураси вояга етмаган шахс устидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1 банди бўйича жиноий иш қўзғаган. Айни вақтда жиноятчи қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар